Миср термаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг Россия терма жамоаси бир нечта рекордларни янгилашга муваффақ бўлди, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.
Черчесов жамоаси дастлабки икки турда 100 фоизлик натижани кўрсатди. Тўплар нисбати - 8:1. Бу ЖЧлар тарихида мезбон терма жамоалар томонидан қўлга киритилган энг яхши натижа бўлиб тарихга кирди.
1934 йили ўтказилган ЖЧда мезбон Италия терма жамоаси ҳам дастлабки икки баҳсда ғалаба қозониб, рақиб дарвозасига 8 та гол уришган эришганди. Аммо улар ўз дарвозаларидан иккита гол ўтказиб ҳам юборишганди.
Эслатиб ўтамиз, 1-турда руслар Саудия Арабистонини 5:0 ҳисобида енгишганди. Шу тариқа улар 1966 йили СССР термаси қайд этган натижани такрорлашди. 1966 йилги мундиалда собиқ СССР терма жамоаси дастлабки икки турда КХДР (3:0) ва Италия (1:0) терма жамоаларини таслим этганди.







