Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган яна бир учрашув ниҳоясига етди. Унда С гуруҳи вакиллари Дания ва Австралия терма жамоалари майдонга тушишди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Кристиан Эриксен европаликларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Бироқ бўлим сўнгига яқин Дания дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бу сафар ҳам вазият видеотакрорлар ёрдамида ҳал қилинди. Пенальтини эса Милей Йединак аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйинда бошқа гол киритилмади.
Ушбу дурангдан кейин Дания ҳисобидаги очколар сони 4тага етган бўлса, Австралия ҳисобида бир очко мавжуд.
С гуруҳи, 2-тур
Дания – Австралия 1:1 (1:1)
Голлар: Эриксен (7) – Йединак (38, пенальти).
Дания: Шмейхель, Кьер, Ларсен, Дальсгор, Кристенсен, Шене, Дилэйни, Эриксен, Систо, Йоргенсен (Корнелиус, 68), Поульсен (Брэйтуэйт, 59).
Австралия: Райан, Сэйнсбери, Бехич, Рисдон, Миллиган, Лекки, Единак, Муй, Рогич (Ирвайн, 82), Круз (Арзани, 68), Нэббаут (Юрич, 75).
Огоҳлантиришлар: Поульсен (37), Систо (84).






