Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Кеча мусобақанинг марказий ўйинларидан бири Аргентина – Хорватия учрашуви бўлиб ўтди.
Эътиборлиси, ушбу муҳим ўйинни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб борди. Қайд этиб ўтиш лозимки, бунгача жаҳон чемпионатларида энг кўп ўйин бошқариш (9та) бўйича айнан юртдошимиз рекордчи ҳисобланарди.
Ушбу баҳсда ишлаш орқали Эрматов ўз рекордини ўзи янгилади ва мундиаллардаги ўйини сонини 10тага етказиб олди. Ишонамизки, ушбу рақам мусобақа якунлангунга қадар яна ўзгариб боради.
Суратлар муаллифи Анвар Илёсов