my5
all

Собиқ ҳакам: Равшан Эрматов ўйинни яхши бошқарди

СПОРТ 22.06.2018, 15:05
Теглар: Футбол, Жаҳон чемпионати
2927
Собиқ ҳакам: Равшан Эрматов ўйинни яхши бошқарди

Ўзбекистонлик собиқ ҳакам Холмат Мирзааҳмедов championat.asia нашрига берган интервьюсида машҳур ўзбек ҳаками Равшан Эрматов кеча бўлиб ўтган Аргентина — Хорватия баҳсини қандай бошқаргани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйинда Хорватия 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Месси бошчилигидаги аргентиналиклар ҳеч нарса қила олишмади. Равшан Эрматов ўйинни қандай бошқаргани ҳақида собиқ ҳакам Холмат Мирзааҳмедов фикрларини билдирди.

"Эрматов ва унинг бригадасига катта раҳмат. Ҳакамларимиз ўйинни яхши бошқаришди. Энг муҳими, қўпол хатолар кузатилмади. Фақат бир вазиятда Эрматов хорватлар футболчиси Ракитичнинг оёғини рақиб ўйинчиси босганини кўра олмай қолди. Менимча, ўша вазиятда Равшан ўйин динамикасида эди. Лекин қолган ҳолатлар бўйича умуман эътироз йўқ.

Эътибор берган бўлсангиз, жаҳон чемпионати ўйинларида ҳакамлар бирданига сариқ карточка кўрсатишмаяпти. Улар олдин футболчилар билан мулоқотда бўлишяпти. Менимча, ФИФА томонидан шундай кўрсатма берилган бўлса керак. Чунки "сариқ" бериш осон, лекин уни қайтариб олиш қийин. Шу боис Равшан Эрматов ҳам дарров карточка кўрсатмасдан олдин ўйинчилар билан гаплашишга ва тушунтириш ишлари олиб боришга ҳаракат қилди.

Умуман олганда ўйин жуда оғир кечди. Босим юқори бўлди. Энди жаҳон чемпионатида бундай учрашувлар ортиб бораверади. Эрматов барча сариқ карточкаларни вақтида ва тўғри берди. Агар шу орқали ўйинчиларни тинчлантирмаганида балки баҳс охирларига келиб жанжал чиқиши мумкин эди. Эрматов эса буни вақтида пайқай олди ва ҳар икки жамоа аъзоларини ўз пайтида совутишга улгурди. Ўйлайманки, ФИФА ҳам Эрматов бошлиқ ҳакамларимиз бригадасининг кечаги ишини юқори баҳолади. Уларга кейинги ўйинларда ҳам омад тилаб қоламиз".

Шарҳлар

Ўзбекистонлик футболчи Италия жамоасига ўтади

25.11.2019, 18:12

Ўзбекистонлик ёш футболчи, «Бунёдкор» яримҳимоячиси Жасур Жалолиддинов легионерга айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Клуб матбуот хизмат хабар берди.Келтирилишича, Жасур Жалолиддинов Италия «B» Cерияси иштирокчиси «Беневенто»га ўтади.«Ёш футболчимизнинг ҳаракатлари...
Футбол афсонаси Роналдино Саудияда кўриниш берди

22.11.2019, 20:18

21 ноябрь куни Саудия Арабистонида “Motor Show-2019”автомобиллар кўргазмаси очилди. Бу кўргазмада биринчи автомобилни бразилиялик футбол юлдузи Роналдино сотиб олди. Бу ҳақда arabnews.comга таяниб хабар қилинди.Барселонанинг...
Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинни енгиб, гуруҳда яна пешқадам бўлиб олди

19.11.2019, 19:16

 Футбол бўйича Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати баҳсларига саралаш босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ғалабасига эришди.Фаластин терма жамоасини қабул қилган ўзбекистонликлар 17 ва...
ИИББ Фаластин ва Ўзбекистон футбол ўйинига ташриф буюурувчиларга мурожаат қилди

19.11.2019, 15:33

19 ноябрь куни Жаҳон Чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасида “Пахтакор” стадионида Фаластин ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида футбол ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 17.00 да бошланади.Тошкент шаҳар Ички...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси