1

Номаълум шахс Жомбойдаги мактабга совға қолдириб кетди

ЖАМИЯТ 23.06.2018, 13:22
Номаълум шахс Жомбойдаги мактабга совға қолдириб кетди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги Cамарқанд МФЙ биноси атрофига мактаб ўқув қуроллари қолдириб кетилди. Бу ҳақда "Зарафшон" нашри хабар берди.

Буюмлар орасидан топилган хатда «Илтимос, буларни эҳтиёжманд оила фарзандларига тарқатинг», деб ёзилгани айтилган.

Қайд этилишича, мактаб анжомлари 14 та эҳтиёжманд оила фарзандларига тарқатилган. Саховатпеша инсон ўз шахсини танитмаслик учун шу йўлни тутгани ҳақида ёзиб қолдирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1