АсосийSport

Ёш шахматчиларимиз Жаҳон чемпионатида пешқадамлик қилишяпти

'Ёш шахматчиларимиз Жаҳон чемпионатида пешқадамлик қилишяпти'ning rasmi

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида шахматнинг тезкор ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.

Мусобақа 8,10 ҳамда 12 ёшгача бўлган ўсмир ва қизлар ўртасида ташкил этиляпти. Жаҳон чемпионатида Севара Боймуродова бошчилигидаги жами 14 нафар ёш шахматчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда. Тезкор шахмат бўйича иккинчи ФИДЕ жаҳон чемпионатининг биринчи куни ёш ақл идрок соҳибларимиз учун омадли келди.

Дастлабки икки шахматчилар 4та партияда ўзаро баҳслашишди. Ҳамюртларимиздан 4 нафари барча партияда ғалаба қозонию, юз фоизлик натижа қайд этишди. Ҳумоюн Бекмуродов 8 ёшилар баҳсида, Олмос Раҳматуллаев 12 ёшлилар, Умида Омонова ва Моҳинур Ҳабибуллаева 12 ёшли қизлар мусобақасида карвонбошига айланиб олишди.

    Бошқа янгиликлар