2018 йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Исроил давлатидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Саид Рустамов Тошкентдан Тель-Авив шаҳрига жўнаб кетди.
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда қайд қилинишича, Рустамов бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Америка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.






