АсосийJamiyat

15 июлдан Ўзбекистонда электрон визалар жорий этилади

'15 июлдан Ўзбекистонда электрон визалар жорий этилади'ning rasmi

15 июлдан Ўзбекистонда E-VISA.UZ электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва тақдим этиш тизими жорий этилади.

Давлатимиз раҳбарининг 4 июлдаги чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасига кириш тартибларини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарорига биноан, жорий йилнинг 15 июль кунидан бошлаб “E-visa.uz” кириш визалари(электрон визалар)ни расмийлаштириш ва тақдим этиш тизими ҳаётга татбиқ этилади. Шу санадан хорижий фуқаролар Ўзбекистонга кириш визасини олиш учун дипломатик вакиллик ёхуд Ўзбекистоннинг чет эллардаги консуллик идорасига расмий мурожаат қилиши шарт эмас.

15 июлдан бошлаб Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар орқали учинчи томонга ташриф буюрмоқчи бўлган 101та давлат фуқаролари беш кунгача Ўзбекистонда қолиши мумкин. Ушбу санадан бошлаб чет эл фуқароларининг Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилиш мажбурияти ҳам бекор қилинади.

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонга кириш учун электрон визани расмийлаштириш ва тақдим этиш учун консуллик йиғими миқдори 20 АҚШ долларини миқдорида белгиланди.

Электрон виза бир марталик кириш билан 30 кунгача муддатда Ўзбекистон ҳудудида бўлишга берилиб, тақдим этилган вақтдан 90 кун давомида кучга эга бўлади.

Визани расмийлаштириш учун Ўзбекистонга сафар қилиш белгиланган кунга энг камида уч иш куни олдин мурожаат қилиш лозим. Мурожаат топширилган кун ҳисобга олинмагандан икки иш кунида кўриб чиқилади.

Мурожаатни кўриб чиқиш учун тўлов электрон шаклда халқаро тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. Бунда ариза берувчи банк картаси эгаси бўлиши шарт эмас. Тақдим этилган электрон виза электрон почта орқали жўнатилади.

Ҳужжатда қайд этилган 101та давлат эса қуйидагилар:

  • Австралия Иттифоқи
  • Австрия Республикаси
  • Албания Республикаси
  • Жазоир
  • Антигуа ва Барбуда
  • Аргентина Республикаси
  • Багам ороллари
  • Барбадос
  • Баҳрайн Қиролиги
  • Белиз
  • Бельгия Қироллиги
  • Андорра Князлиги
  • Болгария Республикаси
  • Босния ва Герцеговина Республикаси
  • Бразилия Федератив Республикаси
  • Бруней-Доруссалом Давлати
  • Бутан Қироллиги
  • Ватикан
  • Бирлашган Буюк Британия Қироллиги Шимолий Ирландия
  • Венгрия
  • Венесуэла Республикаси
  • Вьетнам Социалистик Республикаси
  • Габон Республикаси
  • Гайана Кооператив Республикаси
  • Гватемала Республикаси
  • Германия Федератив Республикаси
  • Гондурас Республикаси
  • Гренада
  • Греция Республикаси
  • Дания Қироллиги
  • Доминика
  • Доминикан Республикаси
  • Ҳиндистон Республикаси
  • Ирландия
  • Исландия
  • Испания Қироллиги
  • Италия Республикаси
  • Канада
  • Қатар Давлати
  • Кипр Республикаси
  • Хитой Халқ Республикаси, ХХРнинг Гонгконг махсус маъмурий тумани билан биргаликда
  • Колумбия Республикаси
  • Коста-Рика Республикаси
  • Қувайт Давлати
  • Латвия Республикаси
  • Ливан Республикаси
  • Литва Республикаси
  • Лихтенштейн Князлиги
  • Люксембург Буюк Герцоглиги
  • Маврикия Республикаси
  • Македония Республикаси
  • Мальдив Республикаси
  • Мальта Республикаси
  • Марокаш Қироллиги
  • Мексика
  • Монако Князлиги
  • Мўғулистон
  • Науру Республикаси
  • Нидерландия Қироллиги
  • Янги Зеландия
  • Норвегия Қироллиги
  • Бирлашган Араб Амирликлари
  • Уммон Салтанати
  • Палау Республикаси
  • Панама Республикаси
  • Перу Республикаси
  • Польша Республикаси
  • Португалия Республикаси
  • Руминия
  • Сан-Марино Республикаси
  • Саудия Арабистони Қироллиги
  • Сейшель Ороллари
  • Сент-Винсент ва Гренадина
  • Сент-Китс ва Невис
  • Сент-Люсия
  • Сербия Республикаси
  • Словакия Республикаси
  • Словения Республикаси
  • Америка Қўшма Штатлари
  • Суринам Республикаси
  • Тайланд Қироллиги
  • Тринидад ва Тобаго Республикаси
  • Тунис Республикаси
  • Туркманистон
  • Уругвай
  • Фижи Республикаси
  • Филиппин Республикаси
  • Финляндия Республикаси
  • Франция Республикаси
  • Хорватия Республикаси
  • Черногория
  • Чехия Республикаси
  • Чили Республикаси
  • Швейцария Конфедерацияси
  • Швеция Қироллиги
  • Шри-Ланка
  • Эквадор Республикаси
  • Экваториаль Гвинея Республикаси
  • Эстония Республикаси
  • Жанубий Африка Республикаси
  • Ямайка

    Бошқа янгиликлар