АсосийSiyosat

Тошкент шаҳрида бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурилади

'Тошкент шаҳрида бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурилади'ning rasmi

Жорий йилда Тошкент шаҳрида 28 минг хонадонли 638 та кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Уларнинг 334 таси арзон уй-жойлар бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўпдир.

Жумладан, Сергели тумани “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида чет эллик инвесторлар иштирокида 72 та 7 қаватли уй қурилиши бошланган.

Шавкат Мирзиёев мазкур уйлар лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Тошкентда ҳеч қачон бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурмаганмиз. Битта мавзеда 72 та 7 қаватли уй режалаштирмаганиз. Бу пойтахтимиздаги бунёдкорлик, халқимиз талабини қондириш йўлидаги ишларимиз миқёсидан бир далолат. Тасаввур қилинглар, бу уйлар қанча одамларга ишонч, қанча оилаларга файз-барака олиб келади”, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари уйлар қуришнинг замонавий ютуқларини ўзлаштириш, бундай уйларни бошқа жойларда ҳам лойиҳалаштириш бўйича топшириқлар берди.


    Бошқа янгиликлар