1

Тошкентда ўғирлик содир этган аёл воқеа жойида ушланди

ЖИНОЯТ 13.08.2018, 12:36
Тошкентда ўғирлик содир этган аёл воқеа жойида ушланди

ИИБ ходимлари томонидан ўғирлик қилган аёл воқеа жойида ушланди, деб хабарберди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

"11 август куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи Р.Э. исмли аёл “Паркент универсал савдо комплекси” бозори ҳудудидаги савдо дўконида, Яшнобод туманида яшовчи И.А. томонидан қаровсиз қолдирилган, ичида 512 АҚШ доллари, 711 минг сўм пули ва заргарлик буюми бўлган барсеткасини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинаётган вақтида шу ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан ушланган", - дейилган хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1