Инчеонда Осиё ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди (ФОТО)

СПОРТ 20.09.2014, 09:35
Инчеонда Осиё ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди (ФОТО)

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида XVII Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон делегацияси таркибидаги жами 228 спортчи 32 спорт тури бўйича мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Осиё Олимпия кенгаши президенти Шайх Аҳмад ал-Фаҳд ас-Сабоҳ барчани ушбу спорт байрами билан қутлади. Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ Осиё ўйинларини расман очиқ деб эълон қилди. 

Осиё ўйинлари мадҳияси янграб, XVII ёзги Осиё ўйинлари байроғи кўтарилди. Спортчилар ва ҳакамлар қасамёд қабул қилди.

Шундан сўнг  ўйинларнинг муваффақиятли ўтиши, халқлар ўртасида тинчлик, ҳамжиҳатлик ва фаровонлик рамзи сифатида машъалани ёқиш маросими бўлиб ўтди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1