Инчеон-2014. Ўзбекистон делегацияси ҳисобида медаллар сони иккитага етди

СПОРТ 22.09.2014, 09:17
Инчеон-2014. Ўзбекистон делегацияси ҳисобида медаллар сони иккитага етди

Ҳозирча юртдошларимиз томонидан қўлга киритилган медаллар сони иккитага етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

20 сентябрь куни Мирзоҳид Фармонов дастлаб саралаш босқичида Сулаймон Ҳамад (С.Арабистони) ва Сонг Чол Хён (КХДР) устидан ғалаба қозониб, ярим финалда япониялик Томофуми Такажога имкониятни бой берди. Осиё ўйинларининг бронза медали Тожикистон вакили Расул Абдушарипов билан кечган баҳсда ҳамюртимиз муддатдан аввал (беллашувнинг 2:34 дақиқасида) соф ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, Маҳлиё Тоғаева оғир атлетика бўйича 48 кг. вазн тоифасида хотин-қизлар ўртасидаги мусобақада бронза медалига сазовор бўлган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1