1

Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда (онлайн)

СИЁСАТ 17.08.2018, 10:47
Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда (онлайн)

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Кўксарой қароргоҳида Тожикистон Республикаси Президентини кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Тожикистоннинг давлат мадҳиялари янгради.

Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

"Ўзбекистон24" телеканали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1