1

Эмомали Раҳмоннинг давлат ташрифини кенг ёритиш учун матбуот маркази ташкил этилди

СИЁСАТ 17.08.2018, 14:22
Эмомали Раҳмоннинг давлат ташрифини кенг ёритиш учун матбуот маркази ташкил этилди

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг давлат ташрифини ҳар томонлама кенг ёритилиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати томонидан матбуот маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Президент матуот котиби Комил Алламжонов facebook‘даги саҳифасида маълум қилди.

Медиа майдонда телевидение, радио ва босма ОАВ вакиллари, блогерлар тўғридан-тўғри узатишларни кузатмоқда ва репортаж тайёрламоқдалар.

Матбуот марказига экспертлар - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти маркази раҳбари Бахтиёр Мустафоев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти бўлим раҳбари Баҳром Сотиболдиев таклиф қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1