1

Президентлар Тожикистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди

СИЁСАТ 17.08.2018, 17:29
Президентлар Тожикистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган ушбу кўргазма билан танишди, деб хабар берилди давлат раҳбарининг расмий сайтида.

Бу ерда Тожикистоннинг юздан ортиқ корхоналари маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Президентимизга мазкур корхоналар ҳақида сўзлаб берилди. Давлатимиз раҳбари маҳсулотларнинг сифати билан қизиқди, ишлаб чиқарувчилар билан суҳбатлашди.

Ташқи савдо ва иқтисодиёт маҳкамаларига экспорт-импорт алоқаларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Саноат корхоналари ўртасида кооперацияни ривожлантириш, тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1