Одил Аҳмедов «Краснодар»нинг Кубок ўйинида иштирок этмайди

СПОРТ 25.09.2014, 16:52
Одил Аҳмедов «Краснодар»нинг Кубок ўйинида иштирок этмайди

“Краснодар”да тўп сураётган ҳамюртимиз Одил Аҳмедов Россия Кубогининг 1/16 босқичидан ўрин олган Саратовнинг “Сокол” жамоасига қарши ўйинда иштирок этмайди. Бу ҳақда www.uff.uz нашри маълумот беради.

Бунга сабаб Саратовдаги майдондаги чимнинг сунъийлигидир. “Краснодар”нинг етакчи футболчиларини жароҳатдан асраш мақсадида клуб томонидан баъзи футболчиларга ана шундай сунъий қопламали майдонда тўп суриш таъқиқланган. Одил Аҳмедов билан биргаликда Марат Измайлов, Владимир Бистров ва уругвайлик легионер Маурисиу Перейра ҳам Краснодарда қолишган. Улар ҳам Саратовдаги ўйинда иштирок этишмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1