1

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўртоқлик учрашувларини бошқариш учун таклиф олди

СПОРТ 06.10.2014, 17:54
Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўртоқлик учрашувларини бошқариш учун таклиф олди

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко 10 октябрь куни бўлиб ўтадиган Жанубий Корея ва Парагвай терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқариб бориш учун таклиф олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси расмий сайти хабар беради.

Учрашувда Коваленкога қанотларда ўзбекистонлик ФИФА лайнсменлари Жаҳонгир Саидов ва Маъмур Саидқосимовлар ёрдам беришади. Жанубий Корея - Парагвай учрашуви 10 октябрь куни Сеул шаҳрида бўлиб ўтади.

ФИФА рефериси Владислав Цейтлин бошчилигидаги ўзбекистонлик яна бир ҳакамлар бригадаси эса ҳудди шу куни бўлиб ўтадиган БАА ҳамда Австралия терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйинини бошқариб боришади.

Ушбу учрашув 10 октябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Қайд этиш жоиз, 14 октябрь куни Абу-Дабида Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Айтиш жоизки, Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси 6-23 октябрь куни Мьянмада бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати баҳсларида ҳакамлик қилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1