1

Наманганда 86 та қабртошни синдирдиб ташлаган шахс жавобгарликка тортилди (видео)

ЖИНОЯТ 10.09.2018, 11:06
Наманганда 86 та қабртошни синдирдиб ташлаган шахс жавобгарликка тортилди (видео)

Баъзида қўлоқ эшитиб, қўз кўрмаган воқеа-ҳодисалар юз беради. Бироқ уларни ҳам аслида атрофимиздаги кишилар содир этиши сир эмас.

Наманганлик Абдулбори Эргашев ўзи яшаб турган қишлоғидаги қабристонга ярим тунда бориб, 86 та қабртошни синдириб, оёқости қилади. Бундай ноодатий иш ҳамқишлоқлар орасида тезда тарқалади.

Ўзбекистон ЖКнинг 134-моддасига асосан унган нисбатан жиноий иш қўзғатилади. Ўрганишлар натижаси, унинг кўрсатмаси ва тегишли далилий ашёлар ушбу жиноятни тасдиқлайди.

Абдулбори Эргашев суд жараёнида нима сабабдан бу ишга қўл урганини ва қилган ишидан пушаймон эканлигини билдирди.

Жиноят ишлари бўйича Наманган туман судида унга нисбатан 4 йил қамоқ жазоси белгиланди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1