1

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Берлин шаҳри ҳокими билан учрашди

СИЁСАТ 12.09.2018, 20:04
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Берлин шаҳри ҳокими билан учрашди

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Германияда бўлиб турибди.

Бугунги тадбирлар дастурида Тошкент шаҳар ҳокимининг Берлин шаҳридаги ер ости метрополитени ва унга туташ ҳудудларнинг бўш жойларидан фойдаланиш имкониятлари билан танишиши ҳамда Берлин шаҳри ҳокими M.Mюллер жаноблари билан учрашувлари ўрин олган.

Куннинг иккинчи ярмида Ж. Артикхўжаев “Берлиннинг олтин китоби”га ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдириши, шунингдек, Берлин шаҳри ички ишлар ва спорт сенатори билан учрашуви, Кройцберг туманидаги спорт ва фитнес маркази фаолияти билан танишиши кўзда тутилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, делегация аъзолари кун якунида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик кунининг 27 йиллиги ҳамда Тошкент ва Берлин ўртасида дўстона алоқаларнинг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган тантанали маросимда иштирок этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1