Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар давлат вазири Ўзбекистонда

СИЁСАТ 20.09.2018, 20:03
Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар давлат вазири Ўзбекистонда

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар Давлат вазири Нилс Аннен билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати маълумотларига кўра, учрашувда икки томон кун тартибидаги муҳим масалалар, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Учрашувда икки давлат ҳукуматлари, идоралари, парламентлари ўртасидаги бўлажак алоқалар, бошқа қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Шу ўринда таъкидланганидек, Тошкент шаҳрида 19 сентябрь куни бўлиб ўтган “Ўзбекистоннинг минтақавий ташаббуслари ва Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашда Германия ўрни” мавзусидаги давра суҳбатида Ташқи ишлар Давлат вазири бошчилигидаги Германия нуфузли делегациясининг иштирок этиши кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан икки давлат ҳам манфаатдорлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Шунингдек, музокараларда жорий йилнинг ноябрь ойига белгиланган Ўзбекистон ва Германия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасидаги сиёсий маслаҳатлашувларга тайёргарлик жараёни ҳам кўриб чиқилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1