1

Шавкат Мирзиёев ва биринчи хоним Тожмаҳални зиёрат қилди

СИЁСАТ 30.09.2018, 15:08
Теглар: Фото
Шавкат Мирзиёев ва биринчи хоним Тожмаҳални зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга 30 сентябрь куни Аградаги Тож Маҳал мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Президентимиз Ҳиндистонга давлат ташрифини ушбу тарихий обидадан бошлагани бежиз эмас. Бобурийлар мероси бўлган ушбу ёдгорлик ўзбек ва ҳинд халқларининг тарихи муштараклиги, икки мамлакат алоқалари мустаҳкам асосга эга экани ифодасидир.

Маълумки, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг авлодлари Ҳиндистонда улкан мақбаралар, қалъалар, шаҳарлар бунёд этган. Савдо, илм-фан, маданият, меморчиликни ривожлантирган. Тож Маҳални ҳам Бобур бобомизнинг авлоди Шоҳ Жаҳон қурдирган.

Унинг меморий ечими шунчалик мураккаб ва ноёб бўлганки, минглаб қурувчилар томонидан 20 йилдан зиёд вақт давомида барпо этилган. Мақбара ва минораларнинг ҳамма жойи оқ мармар билан қопланган. Ёдгорлик юртимиздагидек нақшлар ва Қуръон суралари билан безатилган.

Тож Маҳал дунёнинг етти мўъжизасидан бири саналади. 1983 йилда ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Бу тарихий обида ҳамон гўзаллиги ва муҳташамлиги билан бутун дунё сайёҳларини ўзига жалб этади. Бу ерга ҳар йили қарийб 5 миллион турист келади. Тож маҳал Ҳиндистоннинг туризм салоҳияти, айниқса, аграликлар ҳаётида муҳим ўрин тутади.

Мақбара зиёрати чоғида Қуръон тиловат қилинди.

Ҳиндистонлик расмийлар билан мулоқотда Президентимиз Ўзбекистонда ҳам қадимий обидалар, муқаддас зиёратгоҳлар кўплиги, икки мамлакат ўртасида сайёҳлар борди-келдисини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев мажмуанинг фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди.

Давлатимиз раҳбари Нью-Деҳли шаҳрига жўнаб кетди.

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1