1

Алламжонов Президентнинг Ҳиндистонга ташрифига доир асосий тадбирлар билан таништирди

СИЁСАТ 01.10.2018, 09:09
Алламжонов Президентнинг Ҳиндистонга ташрифига доир асосий тадбирлар билан таништирди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби Комил Алламжонов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга давлат ташрифи бўйича оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказди.

Президент матбуот котибининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга давлат ташрифининг асосий тадбирлари 1 октябрга мўлжалланган.

Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини тантанали кутиб олиш маросими Ҳиндистон Президентининг "Раштрапати Бхаван" саройида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти шу ерда мамлакатимиз ва Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари учун қисқа баёнот бериши ҳам кўзда тутилган.

Ҳайдаробод саройида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳамда ҳукумат аъзолари билан тор ва кенг доирадаги музокаралари бўлиб ўтади. Улар якунида Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазирининг қўшма баёнотини қабул қилиш режалаштирилган.

Ўзига ажратилган қароргоҳда Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси вице-президенти, Сенати раиси Венкайах Найда ҳамда ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашувлар ўтказади, томонларни қизиқтирган долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон президентлари учрашувида икки томонлама шерикликнинг долзарб йўналишлари юзасидан фикр алмашилади. Шавкат Мирзиёев шарафига тантанали қабул ташкил этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1