1

Шавкат Мирзиёев «Раштрапати Бхаван» саройида тантанали кутиб олинди (фото)

СИЁСАТ 01.10.2018, 10:10
Шавкат Мирзиёев «Раштрапати Бхаван» саройида тантанали кутиб олинди (фото)

Ҳиндистон Президентининг «Раштрапати Бхаван» саройида 1 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Давлатимиз раҳбарини Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинд ва Бош вазир Нарендра Моди кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Президентимиз шоҳсупага кўтарилди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Шавкат Мирзиёев шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун қисқача баёнот берди.

Давлатимиз раҳбари Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирига таклиф учун миннатдорлик билдириб, халқларимизни тарихий ришталар, ўхшаш анъаналар боғлаб туришини таъкидлади.

"Ҳиндистон бугунги кунда жадал ривожланиб, жаҳон иқтисодиётидаги ўрнини мустаҳкамлаб бораётган глобал давлат. Биз олий даражадаги учрашувларимиз натижасида фаоллашиб бораётган Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларининг бугунги суръатини юқори баҳолаймиз. Ишончим комилки, ушбу ташрифим ва самарали музокараларимиз стратегик шериклигимизни янги босқичга олиб чиқади", - деди Президентимиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1