1

Юнусобод туманига янги ҳоким тайинланди

СИЁСАТ 04.10.2018, 09:30
Юнусобод туманига янги ҳоким тайинланди

2018 йилнинг 3 октябрь куни халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

2018 йилнинг апрель ойидан Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Усмонов Раҳмонбек Жаҳонгирович Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Маълумот учун: Усмонов Раҳмонбек Жаҳонгирович 1960 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1982 йил Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган.

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

1977-1982-йиллар — Тошкент автомобиль йўллари институти талабаси.

1982-1990-йиллар — 1-Автокорхона участка устаси, автоколонна бошлиғи, катта муҳандиси, тасарруф бўйича директор ўринбосари.

1990-1993-йиллар — “Ўзагроқурилиш” бирлашмасига қарашли “Агроқурилишмехсервис” ишлаб чиқариш информация бошқармаси бошлиғи, қурилишмехсервис директори, бош директор ўринбосари.

1993-1996-йиллар — 1-Автокорхона директори.

1996-1996-йиллар — “Тошшаҳарйўловчиавтотранс” бирлашмаси бошлиғи.

1996-2001-йиллар — “Тошшаҳарйўловчитранс” давлат уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари.

2001-2003-йиллар — Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари.

2003-2005-йиллар — Яккасарой тумани ҳокими.

2005-2011-йиллар — Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари.

2011-2012-йиллар — Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси.

2012-2018-йиллар — Тошкент шаҳар ҳокими.

2018 йил апрель ойидан шу кунга қадар Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари.

Усмонов Раҳмонбек Жаҳонгирович 2018 йилнинг 3 октябридан бошлаб Юнусобод тумани ҳокими вазифасига тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1