1

Шавкат Мирзиёев Париж шаҳрига келди

СИЁСАТ 08.10.2018, 17:06
Шавкат Мирзиёев Париж шаҳрига келди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Париж шаҳрига келди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.

Икки давлат байроқлари билан безатилган «Орли» халқаро аэропортида давлат раҳбарини Франциянинг расмий шахслари кутиб олди.

Бугун давлат раҳбари БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле билан учрашади. Унда Ўзбекистон ва UNЕSCO ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади ҳамда 2018—2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Сенати раиси билан ва Франциянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашиши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1