1

Президент академиясининг Самарқанддаги филиалида ўқиш бошланди

СИЁСАТ 08.10.2018, 20:03
Президент академиясининг Самарқанддаги филиалида ўқиш бошланди

Самарқанд давлат университетида 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиали иш бошлади, деб хабар бермоқда ЎзА.

– Бу ерда Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари малака оширади, – дейди филиалда ўқиш бошланиши муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этган академия проректори Х.Азизов. – Ўқув курсида 72 соатлик дастур асосида раҳбарлик фаолиятига оид мавзуларда дарс машғулотлари ўтилади.

Машғулотлар замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион таълим технологияларини қўллаган ҳолда вебинар, суҳбат, тренинг ва мустақил таълим шаклларида олиб борилади. Курсни муваффақиятли ўтаган тингловчиларга сертификат берилади.

Ҳудудий филиалнинг дастлабки 30 нафар тингловчиси шу куни ўқишни бошлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1