Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Халқаро мусобақада иштирок этиш учун Испанияга йўл олгани ҳақида хабарингиз бор.
Бугун вакилларимиз мусобақанинг дастлабки учрашувида майдонга тушишади. Отабек Ғуломхўжаев шогирдларига Шотландия U-18 терма жамоаси рақиблик қилади. Учрашув Марбелла шаҳридаги ўйингоҳда Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
Футболчиларимиз кеча навбатдаги машғулотларда иштирок этишди. Мураббийлар штаби ҳар бир чизиқ футболчилари билан алоҳида машғулот ўтказишди. Қуйида ана шу машғулотлардан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.












