Америкалик аралаш қоидалар жангчиси Нейт Диас рақиби Дастин Порьенинг жароҳати сабаб UFC 230 турнирида жанг қилмаслиги ҳақида айтган эди, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.
Журналистлар эса унинг режалари билан қизиқишди. У эса мазкур саволга "Хабибнинг қачон тайёр бўлишини кутаман", - деб жавоб қайтарган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Хабиб Нурмагомедов ва Конор МакГрегорларнинг қачон жангга қайтиши номаълум. Ноябрь ойида Невада штати Спорт комиссияси уларга жарима ва жазо муддатини эълон қилади.







