Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари вазири ўринбосари Тоҳир Тўлқинович Арипов Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолиятини давом эттиради, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
Полковник Тоҳир Арипов шу йилнинг май ойи охирида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганди. У 2017 йилнинг июлидан 2018 йил майигача ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.






