АсосийSport

Умид Аҳмаджоновнинг ЎФА ва МОҚда қабул кунлари очилди

'Умид Аҳмаджоновнинг ЎФА ва МОҚда қабул кунлари очилди'ning rasmi

Ўзбекистондаги спорт мухлислари ва футбол мухлислари билан янада яқин бўлиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш, фуқаролар билан жонли мулоқот қилиш мақсадида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг қабулхонаси очилди.

Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни соат 14:00 дан 18:00 га қадар юртимиздаги спорт мухлислари қабулхонага ташриф буюриб, ўзларини қизиқтирган мавзуда МОҚ президентига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Манзил: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси. Тошкент шаҳри, Олмазор кўчаси, 6 уй. Телефон: (+99871) 2444141.

Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 11:00дан 17:00га қадар юртимиздаги ҳар бир футбол мухлиси қабулхонага ташриф буюриб, ўзларини қизиқтирган мавзуда мурожаат қилиши мумкин бўлади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 98/А. Телефон: (+99871) 2309058

    Бошқа янгиликлар