АсосийJinoyat

Самарқандда мактаб ўқувчиси иштирокида автомашина олиб қочган гуруҳ қўлга олинди

'Самарқандда мактаб ўқувчиси иштирокида автомашина олиб қочган гуруҳ қўлга олинди'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида шу йил 13 октябрь куни номаълум шахс «Ориё Меҳр» МЧЖ биноси олдида қаровсиз қолдирилган шу МЧЖ раҳбари Д.Т.га тегишли Hyundai Sonata русумли автомашинасини ҳайдаб қочган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина 72-сонли мактабгача таълим муассасаси биноси олдидан техник соз ҳолда топилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳрида яшовчилар И.Л., 55-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси Ф.С. ва Т.Х.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

    Бошқа янгиликлар