1

"Реал" ва "Челси" ўзаро ўйинчи алмашиш истагида

СПОРТ 15.10.2014, 18:56
"Реал" ва "Челси" ўзаро ўйинчи алмашиш истагида

Британия ОАВ хабар беришича Лондоннинг "Челси клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Сами Хедирани ўз сафига қўшиб олиш ниятида.

Германиялик футболчи учун жиддий курашга киришган лондонликлар Петр Чехни "Реал"га бериб юборишга қарши эмас.

Ўз навбатида Мадриднинг "Реал" клуби ҳам Икер Касильяс ўрнига муносиб дарвозабон қидирмоқда ва Петр Чех номзоди уларни қониқтириши мумкин. Аввалроқ "Реал" "МЮ" дарвозабони Давид Де Хеа билан қизиқиб кўрганди. Аммо, Де Хеанинг Манчестерни тарк этиш эъҳтимоли кам. Шунинг учун ҳам 32 ёшли Чех "Реал" билан шартнома тузиши ҳам мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1