АсосийJamiyat

1 ноябрдан Afrosiyob тезюрар поездларига чипталар нархи оширилади

'1 ноябрдан Afrosiyob тезюрар поездларига чипталар нархи оширилади'ning rasmi

2018 йил 1 ноябрдан Afrosiyob тезюрар поездларига чипталар нархи оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, бу электр энергияси, хом ашё, эҳтиёт қисмлар учун барча харажатларни қоплаш ва ходимларга муносиб иш ҳақи тўлаш учун зарур чора ҳисобланади.

Нархларни тартибга солиш поезд йўналишлари сони кўпайишига олиб келиши ва ижтимоий аҳамиятга эга йўналишларни доимий равишда таъминлаб туриш имконини бериши билдирилмоқда.

Хабарда нархлар қанчага ошиши ҳақида маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Тошкент—Бухоро—Тошкент, Тошкент—Шаҳрисабз—Тошкент, Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишларида 4 та Afrosiyob тезюрар поезди ҳаракатланмоқда.

    Бошқа янгиликлар