1

Қалбаки доллар муомалада "ҳаракатланаётгани" аниқланди

ЖИНОЯТ 18.10.2018, 16:11
Қалбаки доллар муомалада "ҳаракатланаётгани" аниқланди

Департаментнинг Зангиота туман бўлимига фуқаро Э.Ш. ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Унда Тошкент халқа йўли ёқасида қўй сотаётган вақтида, иккита номаълум шахс ундан бир бош қўй сотиб олиб, 300 АҚШ доллари тўлашганлигини, ушбу пулларнинг ҳақиқий эканлигига шубҳа қилаётганлигини билдирган ва экспертиза тайинлаш учун мазкур пулларни ўз ихтиёри билан топширган.

Тошкент вилоят ИИБ ЭКБнинг берган экспертиза хулосасида, фуқаро Э.Ш. томонидан топширилган 300 АҚШ доллари қалбаки эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1