1

Ғаллаорол ҳокими ишдан олинди

ЖАМИЯТ 20.10.2018, 14:23
Ғаллаорол ҳокими ишдан олинди

18 октябрь куни Ғаллаорол тумани ҳокимлигида халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда Жиззах вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғанишер Маматқулов қатнашди ва сўзга чиқиб, туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда туман раҳбарияти томонидан йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида сўз юритди.

«Билим тажрибаси етарли бўлишига қарамай, унинг иш фаолиятида сусткашлик, эътиборсизлик ҳамда қўйилган вазифаларга юзаки қараш, қўл остидагилар, туман корхона, ташкилотлари раҳбарлари ва фаолларининг фикрини инобатга олмаслик каби салбий ҳолатлар пайдо бўлиб, устувор масалаларга эътибор қаратиш, кадрларнинг, туман фаолларининг бошини қовуштириш, уларни аниқ мақсадлар учун сафарбар этиш хусусиятлари сустлашиб кетган, энг асосийси уларни ўз ортидан эргаштира олмаган», - дейилади Жиззах вилояти ҳокимлиги хабарида.

Туман ҳокими Абдурашид Йўлдошев шу куни эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди, Оқбоев Жалолитдин Жамолович эса Ғаллаорол тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1