1

“Ҳорманг, қалби дарё пахтакорлар!”

ЖАМИЯТ 20.10.2018, 20:12
“Ҳорманг, қалби дарё пахтакорлар!”

Бугун мамлакатимиз бўйлаб “оқ олтин”имиз бўлмиш пахта йиғим-терими айни авжи палласида. Заҳматкаш теримчиларимиз энг оғир ва машаққатли меҳнатга чоғланган ҳолда азму шижоат ила пешона тер тўкишмоқда.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи раҳбарияти ҳамда ходимлари, муаллифлари тиним билмас теримчиларни рағбатлантириш ва уларга руҳий далда бериш мақсадида Жиззах вилояти Дўстлик тумани “Абдувосиев ТПУ” фермер хўжалиги, Мирзачўл тумани “Тошкент СФУ” фермер хўжалиги ва “Фурқат-Алишер” фермер хўжалиги пахта далаларида ҳозир бўлишди.

Пахта далаларида фидоий теримчилар билан учрашув ўтказилиб, мўъжазгина бадиий тадбир ташкиллаштирилди. “Ўзбекистон” НМИУда бир нечта китоблари чоп этилган шоир Ахтамқули Карим даврани қизитиб, ўзининг дилбар шеърлари билан меҳнаткашларнинг дилини хушнуд айлади. Ҳатто жўшиб кетган шоир шу асно енг шимариб, теримчиларга қўшилиб пахта теришга тушиб кетди.

Ёш шоир Бекмурод Бардош ҳам ўзининг дилтортар шеърлари билан Ахтамқули Каримга жўр бўлди.

Тадбир мобайнида “Ўзбекистон” НМИУда нашр этилган умумий ҳисобда 100 номдаги 400 га яқин китоблар теримчиларга туҳфа этилди.

Қолаверса, нашриёт-матбаа ижодий уйининг “қайноқ тандири”дан чиққан китоблар ҳам тақдим этилди.

ЎзМАА “Ўзбекистон” НМИУ

Матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1