АсосийJamiyat

Адлия вазирлиги ва "Газпромбанк" АЖ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди

'Адлия вазирлиги ва "Газпромбанк" АЖ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва “Газпромбанк” АЖ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан маълум қилинишича, мазкур битим хорижий сармоялар, халқаро лойиҳаларни молиялаштириш ва давлат хусусий шерикчилиги соҳаларида Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш доирасида вазирликка эксперт-маслаҳат хизматлари кўрсатиш, жумладан, ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳалари ва амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича эксперт фикри тақдим этишни кўзда тутади.

Бундан ташқари, томонларнинг Ўзбекистонда хорижий сармоялар, халқаро лойиҳалаштиришни молиялаштириш ва ДХШ соҳаларидаги юридик кадрларни ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган ҳамкорлигини кўзда тутади.

Ушбу соҳаларда банк томонидан Адлия вазирлигига эксперт ва консультатив хизматларни такдим этиш хорижий сармоялар, халқаро лойиҳалаштиришни молиялаштириш, ДХШ механизмлари ҳамда хорижий инвестициялар жалб килишнинг бошқа шакллари асосида Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштиришга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар