Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИCА) ва Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ўртасидаги келишувга асосан, бир гуруҳ ўзбекистонлик ёш фермерлар Япониянинг Хоккайдо шаҳрида шу йилнинг 24-октябридан 4-декабрига қадар «Аграр соҳада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш» мавзусидаги ўқув-семинарда иштирок этади.
Бу ҳақда Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши матбуот хизмати хабар қилди.
Ўқув семинари МДҲ, хусусан, Марказий Осиёдаги фермерлар учун ташкил этилади.
Унда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришда инновацион технологияларнинг аҳамияти, маҳсулот экспорти, ташқи бозор билан алоқаларни йўлга қўйиш каби мавзуларда халқаро мутахассислар ўз тақдимотлари билан қатнашадилар.
Мазкур ўқув-семинари жорий йил ҳисобидан учинчи бор ташкил этилмоқда. Режага асосан, унда Сурхондарё ва Тошкент вилоятининг бир гуруҳ ёш фермерлари қатнашади.
Ўзбекистонлик ёш фермерлар кеча, тунда Японияга жўнаб кетишди.






