АсосийJinoyat

Қашқадарёда 25 йил давомида сохта дипломлар билан ишлаб келган ўқитувчилар аниқланди

'Қашқадарёда 25 йил давомида сохта дипломлар билан ишлаб келган ўқитувчилар аниқланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қашқадарё вилояти Миришкор туман бўлими томонидан текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Текширув давомида ўтказилган терговга қадар текширув давомида, фуқаролар С.Г. ва Б.А.лар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан берилган дипломларининг қалбаки эканлигини олдиндан била туриб, фуқаро С.Г. тумандаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида 1993 йилдан 2018 йилга қадар бошланғич синфлар ўқитувчиси ва фуқаро Б.А. 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида 1997 йилдан 2018 йилга қадар жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаб келганликлари аниқланган.

Текшириш давомида фуқаролар С.Г. ва Б.А.ларга қалбаки дипломларни юқоридаги олийгоҳда ўқитувчи бўлиб ишлаган Х.З. исмли шахс тайёрлаб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар