АсосийJamiyat

Ўзбекистонда Энергетика вазирлиги ташкил этилади

'Ўзбекистонда Энергетика вазирлиги ташкил этилади'ning rasmi

Президент қарори билан электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш бўйича Комиссия тузилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ, электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш бўйича Комиссия ташкил этилди.

Комиссияга қуйидагилар топширилди:

• ишлаб чиқариш қувватларини 2030 йилгача 20 минг мВтга етказиш бўйича узоқ муддатли инвестициявий дастурни 2019 йил 1 майга қадар ишлаб чиқиш;

• 2019 йил 1 мартга қадар электр энергиясини узатишда давлатнинг тўлиқ назоратини сақлаб қолган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотишни ташкил этишнинг замонавий схемасини ишлаб чиқиш юкланди. Бунда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш (сотиш) корхоналарига хусусий ҳамда хорижий тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинади, ишлаб чиқарувчи корхоналардан тўғридан-тўғри танлов асосида электр энергиясини сотиб олишнинг улгуржи бозори босқичма-босқич ташкил этилади;

• 2019 йил 1 апрелга қадар электр энергетикаси тармоғига хусусий секторни жалб қилишни рағбатлантирувчи, электр энергиясининг жорий ва капитал харажатларини қоплашга асосланган электр энергияси тарифларини ҳисоблаш методологиясини тайёрлаш ва тасдиқлаш;

• 2019 йилда электр энергетикаси тармоғи корхоналарининг корпоратив облигацияларини чиқариш ва халқаро бозорларга жойлаштириш;

• 2018 йил 1 декабрга қадар электр энергетикаси тармоғида давлат-хусусий шерикликнинг норматив-ҳуқуқий базаси, тартиб-таомиллари ва регламентини ишлаб чиқиш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш;

• 2018 йил 15 декабрга қадар Энергетика вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги Президенти Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш.

    Бошқа янгиликлар