1

​Бухорода ҳарбийлар ўртасида ихтирочиликни тарғиб қилишга қаратилган анжуман бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 24.10.2018, 20:12
​Бухорода ҳарбийлар ўртасида ихтирочиликни тарғиб қилишга қаратилган анжуман бўлиб ўтди

Бугун, 24 октябрь куни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги Бухоро вилояти Ҳарбий-маъмурий сектори билан ҳамкорликда Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари “Офицерларнинг услубий тайёргарлик даражаси ҳамда рационализаторлик ва ихтирочилик кўникмаларини оширишнинг замонавий йўналишлари” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Анжуманда Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси ва Бухоро давлат университетининг профессор-ўқитувчилари ҳамда ҳарбий кафедра талабалари иштирок этишди.

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев тадбир доирасида сўзга чиқиб, анжуман иштирокчилари ва уни ташкиллаштиришда ёрдам кўрсатган ҳамкорларга миннатдорчилик билдирди.

“Бугунги анжуман ҳарбийларимизнинг жанговар шайлигини таъминлашга, уларнинг назарий, тактик ва амалий билим ва кўникмаларини оширишга, иштирокчиларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашишига яна бир бор замин яратади, деб ўйлайман” — деди Ў.Барноев.

Анжуманда офицерларнинг тайёргарлигини ошириш ва уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, рационализаторлик, ихтирочилик ва иннавацион фаолиятидаги кўникмаларини ошириш, ҳарбий бўлинмаларда мавжуд илғор тажрибаларни кенг оммалаштиришга қаратилган мавзуларда семинар (мастер-класс)лар бўлиб ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида ҳарбий хизматчилар, Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан яратилган ихтирочилик ишланмалари, инновацион ғоялар, янги турдаги техника ва бошқа воситалар макетлари кўргазмаси ташкил қилинди.

Тадбир сўнгида анжуман давомида ўрганилган мавзулар ва кўргазмалар бўйича амалий таклиф, тавсия ва тагишли қарорлар ишлаб чиқилди. Фаол қатнашган профессор-ўқитувчилар ва ҳарбий хизматчилар Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ҳамда Бухоро вилояти ҳарбий-маъмурий сектори томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Эртага, 25 октябрь анжуманнинг иккинчи кунида иштирокчилар Бухоро вилоятида жойлашган тарихий обидаларга ҳамда маданий мерос мажмуаларига ташриф уюштириши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1