Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2018 йилдаги 845-сон қарори билан қуйидаги ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилди:
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил июль-августдан бошлаб жорий этилган тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари янги қурилган уйда кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтиш имконини қўлга киритган эдилар. Параллель равишда битимнинг энг кам суммаси ҳақидаги шарт жорий этилган эди:
Кейинчалик шахс Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатининг 1-банди, шунингдек Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар – чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 1-бандига асосан турар жой мулкдори сифатида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган.
Энди Ўзбекистон фуқаролари учун битим суммаси бўйича чекловлар тўлиқ олиб ташланди. Битим суммаси миқдори ҳатто 1 сўм бўлиши мумкин. Чет эл фуқаролари эса, қайси тоифага мансублигидан қатъи назар, 3 300 ЭКИҲ (материал эълон қилинган санада – 608 млн 190 минг сўм) тўлашларига тўғри келади. Шу тариқа, Ўзбекистоннинг бошқа минтақасида пропискага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кўпроқ тўлайдиган бўлдилар.
Адлия вазирлиги 2018 йил февралда тайёрлаган лойиҳадан фарқли равишда, қабул қилинган ҳужжатда пропискага эга бўлмай туриб иккиламчи бозорда турар жой сотиб олишга рухсат берилмаган. Гарчи бекор қилиш таклиф этилган бўлса ҳам, турар жой учун ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга ошириш тартиби ҳам сақланиб қолди.
Маълумот учун: Янги турар жойни ипотекага сотиб олиш пропискадан ўтишга тўсқинлик қилмайди. Бу ҳақда батафсил – бу ерда.
Бу – муҳим! Янгиликларнинг амалда жорий этилиши муайян даражада Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қабул қилинган ҳужжатга мувофиқлаштирилишига ҳам боғлиқ. Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқаролари учун битим суммасининг энг қуйи чегараси бекор қилинган экан, демак, турар жойнинг олди-сотди битимини нотариал тасдиқлаганлик учун давлат божини юқорида баён этилган тартибда ҳисоблаб чиқариш механизмига ҳам ўзгартириш киритилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.10.2018 йилдан кучга кирди, деб ёзмоқда Norma.