1

"Эл-юрт умиди" жамғармасига раҳбар тайинланди

ЖАМИЯТ 25.10.2018, 11:46
"Эл-юрт умиди" жамғармасига раҳбар тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг директори вазифасини бажарувчи тайинланди.

Ҳукумат қарори билан Адхам Шарипович Бекмуродов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, хорижий мутахассислар, шу жумладан, ватандошларни таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларига жалб этиш, кадрларни хорижда тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш “Эл-юрт умиди” жамғармасинг асосий вазифалари сирасига киради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1