1

Йўл ҳаракати қоидаларини бузсангиз, SMS хабар юборилади

ЖАМИЯТ 25.10.2018, 15:46
Йўл ҳаракати қоидаларини бузсангиз, SMS хабар юборилади

Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий жарималарни тўлашнинг биллинг тизими тажриба тариқасида ишга туширилади. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, республика миқёсида йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир маълумотларнинг ягона базасини ўз ичига олган, жарималар солиш тартиботлари ва уларнинг тўланишини назорат қилинишини таъминловчи “Маъмурий амалиёт” комплекс автоматлаштирилган ахборот тизими (КААТ) амалиётга жорий этилган.

Эндиликда “Маъмурий амалиёт” КААТдан фойдаланган ҳолда транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши биринчи марта ёки такроран содир этилаётганлиги бўйича факт планшет телефонлар ёрдамида воқеа жойининг ўзида реал вақт режимида аниқланади.

Энг асосийси, биллинг тизимидан фойдаланишда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилмайдиган бўлди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тўғридан-тўғри транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишни назарда тутувчи моддасида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустаснодир.

Муҳим янгиликлардан яна бири, қоидабузарга жарима мобиль алоқа операторлари орқали биллинг тизимидан фойдаланган ҳолда SMS шаклда ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖ орқали юборилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1