АсосийJinoyat

Ҳайдаб қочилган автомашина бўлакларга бўлинган ҳолда дала майдонидан топилди

'Ҳайдаб қочилган автомашина бўлакларга бўлинган ҳолда дала майдонидан топилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманида яшовчи Г.К.нинг уйи олдидаги қаровсиз қолдирилган “ВАЗ-2106” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Шуманай туманида яшовчи, Т.К. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган ва олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Т.К. автомашинани дала майдонига олиб бориб бўлакларга бўлиб кўмиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар