АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев Индонезия Президенти ва халқига таъзия билдирди

'Шавкат Мирзиёев Индонезия Президенти ва халқига таъзия билдирди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Индонезиянинг “Lion Air” компаниясига тегишли самолётнинг қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат Президенти Жоко Видодога ва Индонезия халқига чуқур таъзия билдирди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Аввал хабар берилганидек, Жакартадан Панкалпинанг шаҳрига парвозни амалга ошираётган Boeing 737 йўловчи самолёти бортида 188 киши бўлган. Фожиа оқибатида уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Самолёт ҳаво кўтарилгандан бироз ўтиб Ява ороли яқинидаги денгизга қулаб тушган.

    Бошқа янгиликлар