1

Адлия вазирлиги ижтимоий видео ва аудиороликлар бўйича танлов эълон қилади

ЖАМИЯТ 29.10.2018, 22:51
Адлия вазирлиги ижтимоий видео ва аудиороликлар бўйича танлов эълон қилади

Адлия вазирлиги «Advice.uz» Ягона ахборот портали» лойиҳаси доирасида ижтимоий видео ва аудиороликларнинг ижодий концепциясини ишлаб чиқиш, суратга олиш, ёзиб олиш ва уни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш бўйича танлов эълон қилади.

Лойиҳа Буюк Британия Бирлашган Қироллиги ва Шимолий Ирландия ҳукумати номидан Буюк Британия Бирлашган Қироллиги ва Шимолий Ирландиянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан молиялаштирилмоқда.

Танловга коммуникация ва видео ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ташкилотлар таклиф этилади. Танловдан мақсад Ўзбекистоннинг «Advice.uz» ягона ахборот порталини ишга тушириш тўғрисида қисқа аудио ва видеороликларни яратиш ва ундан фойдаланишга раҳбарлик қилишдан иборат.

Бажарилиш муддати: 2018 йил 10 ноябрь – 2019 йил 30 январь.

Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар:

1. Иштирокчи ишланган ижтимоий роликлар тўғрисида портфолио тақдим этиши ва ижтимоий роликларни суратга олиш ишлари бўйича иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

2. Суратга олиш ва ёзиб бориш учун ўзининг техник базаси (камера, ёритиш мосламалари ва бошқа)га эга бўлиши керак.

3. Суратга олиш ишлари учун доимий ходимлар штати (режиссёр, муҳаррир, оператор, монтажчи, техник ходим)га эга бўлиши керак.

3. Ролик HD сифатда бўлиши керак.

4.Ролик яратиш учун сценарий тақдим этиши лозим.

5.Ушбу ижтимоий роликларни Ўзбекистондаги давлат ва тижорат телеканалларида жойлаштириш имконига эга бўлиши лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1