1

Марказий Осиё экспертлар форумининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 29.10.2018, 23:03
Марказий Осиё экспертлар форумининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди

Тошкентда 29 октябрь куни Марказий Осиё экспертлар форумининг биринчи мажлиси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Анжуман Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори В.Норов, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Д.Аҳатов, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти директори З.Шаукенова, Қирғизистон Республикаси стратегик тадқиқотлар миллий институти директори К.Шадибеков, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Х.Холиқназар, Туркманистон Молия ва иқтисодиёт вазирлигининг Стратегик ва барқарор ривожланиш институти директори О.Аширов, шунингдек, БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Н.Герман иштирок этди.

Мулоқот чоғида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Мажлисда сўнгги икки йил минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тарихий ва жадал ўзгаришлар даври бўлгани, Марказий Осиё давлатлари ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда аниқ мақсадли стратегик шериклик муносабатлари қарор топгани таъкидланди. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йил 15 март куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашуви юқори савияда ташкил этилгани бунда муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1