Машҳур режиссёр Мартин Скорсезе ўзининг сўнгги фильмини суратга олмоқчи, деб хабар қилмоқда Сегодня нашри.
Ушбу фильм “Ойдин тун кўчалари” деб аталиб, унда бош ролни Леонардо ди Каприо ижро этади.
Фильм ўтган асрнинг йигирманчи йилларидаги нефть билан боғлиқ жиноятларнинг фош қилинишга бағишланади.
Қайд этиш керакки, Лонардо Ди Каприо ва Мартин Скорсезе бешта фильмда ўзаро ҳамкорлик қилишган: “Ортга чекинаётганлар”, “Уолл-Стритдан чиққан бўри”, “Лаънатланганлар ороли”, “Нью-Йорк безорилари” ва “Авиатор”.






