1

Бекободда коллеж ўқувчиси жиноятга қўл урди

ЖИНОЯТ 04.11.2018, 20:48
Бекободда коллеж ўқувчиси жиноятга қўл урди

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида шу йил 27 октябрь куни номаълум шахс «Янгиовул» МФЙда яшовчи Н.Т. (исмли аёл)нинг уйига девор ошиш йўли билан кириб, хонасидан 400 минг сўм пулини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бекобод туманида яшовчи Агросервис ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи юқори курс ўқувчиси И.М. содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1